- Advertisement -
Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниев Франция пойтахтига борди.
Ғаниев 52 ёшда, Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) шарқшунослик факултетини битирган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишламоқда.
Янги элчи дастлаб Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган. Кейинчалик Ўзбекистоннинг Швециядаги Муваққат ишлар вакили бўлиб ишлаган. 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасига раҳбарлик қилган. 2023 йил октябр ойидан Швецияда биринчи фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.