10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Жанубий Кореянинг Намсеул университетида «Ўзбекшунослик» кафедраси очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ташаббуси билан Корея Республикасининг Намсеул университетида «Ўзбекшунослик» кафедраси очилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети Туризм кафедраси мудири Акмалжон Одилов ҳамда кафедра ўқитувчиси Муслима Амириддинова 17 июль куни Намсеул университетига ташриф буюрди. Сафар давомида университет вице-президенти, профессор Юн-Сеок Ли ва бошқа масъуллар билан учрашув ўтказилди. Унда икки университет вакиллари келишуви асосида очилаётган «Ўзбекшунослик» кафедраси фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар кафедранинг Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини Корея Республикасида кенг тарғиб қилишда муҳим ўрин эгаллашига умид билдирди.

Намсеул университети вице-президенти Юн-Сеок Ли «Ўзбекшунослик» кафедрасига масъул этиб университетнинг ўзбекистонлик профессори Зоир Саттаровни тайинланганини маълум қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×