8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Оила ва хотин-қизлар соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси билан 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланмоқда. Никоҳга кирувчилар аризасига кўра ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация) никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкинлиги белгиланмоқда.

Иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланмоқда. Фақат тиббий генетик текширувлар натижаси ижобий бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Қуйидагилар учун жарималар миқдорини ошириш белгиланмоқда:

  • никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3,4 миллион сўмдан 5,1 миллион сўмгача). Амалда БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача;
  • ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш — БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача (5,1 миллион сўмдан 6,8 миллион сўмгача);
  • никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш — БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (6,8 миллион сўмдан 10,2 миллион сўмгача);
    қонунда ўрнатилган никоҳ тузиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тартиб ва шартларни бузиш — БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5,1 миллион сўмдан 10,2 миллион сўмгача).
  • Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда 1962 йилдаги “Никоҳга розилик бериш, никоҳ ёши ва никоҳларни қайд этиш тўғрисида”ги Конвенция, БМТнинг “Никоҳ тузиш ва тан олиш тўғрисида”ги 1978 йил 14 мартдаги Гаага Конвенцияси, шунингдек, АҚШ, Хитой, Россия, Япония, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Туркия, Ирландия, Нидерландия, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Янги Зеландия, Малайзия, Украина, Беларусь, Тожикистон давлатларининг фуқаролик ва оила қонунчилиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммолар, статистик маълумотлар ўрганилиб, таҳлил қилинган.

Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон—2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” қарорида ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳлардан ногирон фарзандлар туғилиши хавфини ўрганиш, натижалари асосида ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×