Кўксаройда Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент маьбуот хизмати хабар берди. 

Қароргоҳ олдидаги майдонда давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда МДҲ давлатларида ҳаво ҳужумидан мудофаа ва дронларга қарши курашни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия,...

Больше похожих статей