8.2 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

ФАО Оролбўйи ҳудудидаги қишлоқ аҳолисига сув тежовчи технологияларни жорий этмокда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Қорақалпоғистоннинг Кегейли, Қораўзак ва Чимбой туманларида қишлоқ аҳолисига муқобил даромад манбаи сифатида сув тежовчи технологиялар ўрнатиб берилди.

Ҳар бир тумандан 15 тадан оилага жами 45 та томчилатиб суғориш тизимларининг ўрнатилиши Оролбўйи ҳудудларида яшовчи аҳолига бир қанча енгилликлар яратди. Жумладан, бу технологиялар ўсимликларни суғоришни автоматлаштириш, сув ва минерал ўғитлар учун сарф-харажатларни 40-50 фоизга камайтириш, шунингдек, турли ўсимликлар касалликларининг олдини олиш ва тупроқ намлигини сақлаш имконини бериб, ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади. Ўсимликларни суғоришда қўл меҳнати сарфланмаслиги аҳолининг анча вақтини тежашга ёрдам бермоқда.

Ушбу ускуналар ФАО томонидан БМТнинг Тараққиёт Дастури ва БМТнинг Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Оролбўйи ҳудудини яшил ва инновацион ривожлантириш орқали ёшларнинг ёрқин келажак сари ҳуқуқ ва имкониятларини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ўрнатиб берилди. Лойиҳа БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги траст фонди томонидан молиялаштирилмоқда. Биргаликда ҳаракат қилишдан мақсад инновациялар ва яшил ривожланиш асосида маҳаллий ҳамжамиятлар бандлиги учун янада яхши имкониятларни яратиш ва уларнинг Орол денгизи инқирози оқибатларига мослашиш салоҳиятини оширишдан иборат.
             Оролбўйи минтақасининг иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва табиий ресурслар деградациясининг салбий таъсирига кўпроқ мойиллиги барчага маълум. Томчилатиб суғориш усули ўзининг юқори самарадорлиги, яъни сув ресурслари чекланган шароитда кам сув сарфлаб, барқарор юқори ҳосил олиш имконинини бериши билан ажралиб туради. Бу турдаги суғориш усулининг сабзавот ҳосилдорлигига таъсири бўйича тадқиқотлар натижасига кўра, ҳосилдорлик бошқа усулда суғоришга нисбатан ўртача 1 метр квадрат жойдан 20 фоизга юқори бўлади. Кегейли, Қораўзак ва Чимбой туманларида ўрнатилган томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш борасида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди ва қишлоқ аҳолиси орсида ушбу суғориш тизимига қизиқиш ортди.

Маълумки, ФАО томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш учун қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Кегейли ва Қораўзак туманларидан 45 та аёлга тикув машиналари беғараз етказиб берилиб, уларнинг даромадларини ошириш мақсадида тикувчилик, касаначилик ва маркетинг асослари бўйича дарслар ўтказилган эди. Шу билан бирга, ўтказилган тренингларда гендер тенглигининг муҳимлиги, яъни эркаклар ва аёллар учун ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан, қишлоқ хўжалигида, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликда тенг шароитлар, ҳуқуқ ва имкониятлар яратилишига бағишланган тақдимотлар қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×