- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Ҳайдаров Илҳом Уткурович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида вазирлик хабар берди.
И.Хайдаров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (2006-2009-йилларда) лавозимларида ишлаган.