Ўзбекистон президенти номидан Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдамлари юборилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айни дақиқаларда Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона постида ўнлаб юк машиналари саф тортган.
Андижон вилояти ҳокими ва қатор мутасаддилар иштирокида инсонпарварлик карвони Қирғизистон томон жўнаб кетиш арафасида”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 14 июль куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида тоғ ва адирликларида кузатилган жала ёмғирлар ёғиши оқибатида кучли сел кузатилди.
Бундан олдин 28 июнь куни Ўш вилояти Ноокат тумани Абшир Ота қишлоғига сел келиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди.