Хитой фармацевтика компанияси Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг Guangzhou Baiyunshan Zhongyi Pharmaceuticals компанияси бош директори Нин На музокара ўтказди. Унда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзбек шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Хитой томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан, соғлиқни сақлаш, фармацевтика йўналишида яратилган имкониятлар, мавжуд саноат ҳудудлари ҳақидаги батафсил маълумотлар билан таништирилди.
Компания делегациясининг Ўзбекистон вилоятларида доривор ўсимликлар етиштириш инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида мамлакатимизга сафарини ташкил этиш таклифи билдирилди.
«Guangzhou Baiyunshan Zhongyi Pharmaceuticals» компаниясига 1662 йилда ташкил этилган ва у Хитой анъанавий дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания «Fortune-500» йирик корхоналар рўйхатидан ўрин олган. Унинг ишлаб чиқариш корхоналарида 1200 дан ортиқ ходим савдо, маркетинг ва доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланади.