15.6 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Ёнғиндан бешта  хонадон зарар кўрди. Бундай вазиятда давлат органлари қандай йўл тутади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд шаҳридаги Халқобод маҳалласида содир бўлган ёнғин хонадонлардан бирини тўла кулга айлантирди ва яна тўртта хонадонга анчагина зарар етказди. Бугун бу даҳшатли воқеанинг олтинчи куни бўлишига қарамасдан, давлат ташкилотларининг бирортасидан келиб хабар олганлар бўлмади.

Ўзи бундай пайтда давлат органлари, маҳаллий ҳокимлик қандай йўл тутмоғи лозим? Бошига катта синов, кулфат тушганларга мададкор бўлиши, кўнглини кўтариши, маънавий, моддий, молиявий ёрдам кўрсатиши керакми? Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 23-моддасида давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган. Асосий Қонунимиздаги “ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди” деган сўзларни қандай тушунса бўлади?

Бундан бир йил аввал Хожа Дониёр маҳалласида ёнғин туфайли 13 та хонадоннинг 27 та оиласи катта талофат кўрган эди. Шунда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ташаббус кўрсатган ҳолда жойига чиқиб вазиятни ўрганган ва ўша заҳотиёқ ёрдам кўрсата бошлаган эди. Натижада кўп вақт ўтмасдан азият чеккан оилаларнинг барча ҳужжатлари тикланди, қурилиш материаллари етказиб берилиши туфайли даҳшатли ёнғин оқибатлари бартараф этилди. Ҳозир ўша жойга келсангиз, қурилишларни кўриб, кўзингиз қувонади.

Халқобод маҳалласида ҳам мутасаддиларни кутишмоқда. Савобталаб маҳалладошлар, ҳомийлар қараб турган эмас. Қўлдан келганча ёрдам кўратилмоқда. Аммо ёрдам кўламини янада кенгайтирмоқ лозимлиги кўриниб турибди.

“Бу қандай содир бўлди” деган саволга жавоб топиш учун маҳаллада бўлдик, гувоҳлар билан суҳбатлашдик. Ёнғин 26 июндан 27 июнга ўтар кечаси соат 00-10 ларда бошланган. Ёнғин Жиззах кўчаси 2-йўлак 11-уйдан бошланган. Уй эгалари 2-гуруҳ ногирони, инсультдан сўнг мустақил ҳаракат қила олмайдиган оила сардори Ўткур Ҳотамовни қутқариб қолгунга қадар, олов ўз ишини қилишга улгурган, биноларнинг фақат деворлари қолган. Шунингдек, олов ушбу уйнинг икки ёни ва орқа томонидаги биноларга ўтган.

Маҳалладошлари бошига тушган бу оғир синов ҳақида Халқобод МФЙ раиси Зокир Қудратов сўзларини эшитинг: “Маҳалламиз аҳолиси азалдан бир-бирига оқибатли бўлиб, тотувликда яшаб келамиз. Ёнғин бошланганлигидан хабар топганлар ярим тундан эрталабгача тиним билмади, ҳар ким қўлидан келган ишни бажарди. Хонадонларни ёнғин қолдиқларидан тозалашда қатнашдик. Ҳотамовларга қум-шағал, цемент, ғишт билан ёрдам кўрсатишни зиммасига олганлар бор ва биз улардан миннатдормиз”.

Маҳалла раисининг уқтиришича, оилага тегишли барча ҳужжатлар ҳам ёниб кетган. Уларни тиклаб бериш мақсадида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим ишга киришган.

Маълум бўлишича, хонадон соҳибаси Хиромон Бурҳонова уйида тикувчилик билан шуғулланган. Унинг тикув машинаси ва яна бошқа дастгоҳлари ҳам ёниб кулга айланган.

Ушбу оиланинг ўнг томонидаги қўшниси А.Қобилов ва Х.Гадоевалар хонадони ҳам катта зарар етган. Икки қаватли уйнинг томидан бошланган ёнғин хоналар шифтини қолдирмаган. Ҳатто ҳовли четида жойлашган ҳожатхоннинг шифти ҳам ўпирилиб тушган. Бу икки уйдан бошқа яна учта хонадон томига ўтган ёнғин уларнинг бошига ҳам кулфат келтирган.

Воқеа жойига ўт ўчирувчиларнинг келиши ва иш жараёни хусусида сўраганимизда, кимдир 30, кимдир 40 дақиқаларда махсус машиналар етиб келганлигини маълум қилди. Гувоҳлар ўт ўчирувчилар ишга жиддий ёндошганлигини, тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турганлигини таъкидлашди.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Илҳом Боқиевнинг сўзларига қараганда, ёнғинни бартараф этиш жараёнида бошқармага янги тайинланган бошлиқ бевосита қатнашган ва ўт ўчирувчиларга тезкор ҳаракатда ўрнак бўлган. “Менинг ўзим ҳам ўша жойда эдим”, – дейди И.Боқиев. 

Ёнғин сабаби ҳақидаги сўраганимда, ФВБ матбуот хизмати раҳбари экспертиза хулосаси 10 кундан сўнг маълум бўлишини, ҳозирча экспертлар ёнғин қисқа туташув натижасида келиб чиққан бўлиши мумкинлигини тахмин қилаётганлигини маълум қилди.

Бежиз оловни тилсиз ёв деб аташмайди. У вақт ва жой ҳам танламасдан келади. Ана шундай вақтда одаму одамийликнинг қадри билинади, барча синовдан ўтади. Бугун жабр кўрганларга ёрдам зарур. Халқобод маҳалла аҳли давлат идоралари ҳам, қўли очиқ, савобталаб юртдошларимиз ҳам қараб туришмайди деб ишонч билдирмоқда. Уларнинг ўзлари эса аҳиллик билан қўлдан келгунча ҳаракат қилмоқда. Аммо бу етарли эмас…

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×