14.2 C
Узбекистан
Суббота, 28 сентября, 2024

Тошкентда бир киши ярим йилда дори воситалари харидига қанча маблағ сарфлайди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда биринчи марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди. 

Қайд этилишича, республика бўйича 8 002 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 609 та онлайн-НКТ мавжуд. Харид қилинган дори воситалари учун истеъмолчиларга берилган фискал чекларда кўрсатилган МХИК асосида аҳолининг тиббий препаратлар учун қанча маблағ сарфлаётгани тўғрисида маълумотлар шаклланади.

2024 йилнинг ойида дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳри (2,1 триллион сўм), Самарқанд (986,9 миллиард сўм) ва Тошкент вилоятларида (663,4 миллиард сўм) қайд этилган.

Пойтахт кўрсаткичлари йирик тиббиёт муассасаларининг айнан ушбу ҳудудда жойлашгани ҳисобига шаклланган. Республика ҳудудлари кесимида энг кам харажатлар Жиззах (201,3 миллиард сўм), Навоий (191,6 миллиард сўм) ва Сирдарё (170 миллиард сўм) вилоятларига тўғри келган.

Юқоридаги рақамлар ва ҳар бир ҳудудда рўйхатга олинган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда йил бошидан ўртача бир киши дори воситаларига:

  • Тошкент шаҳрида – 750 минг сўм;
  • Бухоро вилоятида – 277 минг сўм;
  • Самарқанд вилоятида – 245,1 минг сўм сарфлаган.
  • Январь май ойларида аҳоли жон бошига нисбатан камроқ харажатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
  • Қашқадарё вилоятида – 120 минг сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 118 минг сўм;
  • Сурхондарё вилоятида – 114 минг сўм.

Бундай маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида нафақат вилоятлар, балки ҳар бир туман ва маҳалла кесимида шаклланади. Фискал чеклар маълумотлари таҳлилига кўра, энг кўп маблағ қуйидаги касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган:

  1. юрак-қон томир касалликлари;
  2. инфексион касалликлар;
  3. оғриқ қолдирувчи восита;
  4. асаб тизими касалликлари;
  5. ошқозон-ичак касалликлари;
  6. нафас олиш йўллари касалликлари;
  7. таянч-ҳаракат тизими;
  8. томоқ-бурун касалликлари;
  9. жигар касалликлари.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади....

Больше похожих статей

×