Жиззахда ҳам машина ёниб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида «Cobalt» русумли машина ёниб кетди. Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 15 июнь куни соат 12:50 ларда, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 998 км.да Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 1977 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинада электр симларининг қисқа туташуви туфайли ёнғин содир бўлиб, мотор ва салон қисми ёнган.

Аланга ФВБ томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Терговга қадар текширувни туман ФВБ олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 июнь куни соат 11:30 ларда Учтепа тумани ТХАЙ кўчаси 18- автобуслар саройи қаршисида «Mercedes-Benz» транспорт воситасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли , ёнғин келиб чиқиши оқибатида тўлиқ ёниб кетганди.

Шунингдек, бугуннинг ўзида, соат 11:35 ларда Сергели тумани Лутфикор кўчасида «Mercedes-Benz» русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиқди ва оқибатда йўловчи автобуси тўлиқ ёниб кетди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Ўз фарзандларига алимент тўламаслик виждонданми?»

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг раиси Шаҳзод Бахтиёров томонидан вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин...

Больше похожих статей