- Advertisement -
Ўзбекистон билан Қозоғистон чегарасидаги айрим ўтказиш пунктларида одамлар ва транспорт воситалари тирбандлиги келиб чиқмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати муносабат билдирди.
Бунга Тошкент вилоятидаги “Ғишткўприк” чегара божхона постида автомобиль йўлини қуриш ва кенгайтириш ишлари сабаб бўлган.
Шунингдек, Қозоғистоннинг “Тажен”, “Атамекен” ва “Қозиғурт” каби чегара ўтказиш пунктларида ҳам реконструкция ишлари давом этмоқда, “Қапонбек” назорат-ўтказиш пункти ёпилган.
Маълумотга кўра, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги бошқа назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишламоқда.