- Advertisement -
Атмосфера ҳавосини чанг билан ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар Тошкент шаҳри аҳолиси учун долзарб ҳисобланади.
Тадқиқотда 1981-2021 йиллардаги ер юзасидаги кузатишлар асосида Тошкент-Обсерватория метеорология станциясида қайд этилган чанг бўронларининг статистик кўрсаткичлари таҳлил қилинган.
Тадқиқот даври учун чанг бўронларининг вақт давомида тақсимланишининг статистик кўрсаткичлари ва хусусиятлари қуйидагича аниқланган:
- 1981-2021 йилларда Тошкент шаҳрида чанг бўронли 125 кун, шундан 1981-1990 йй. да 53 кун, 1991-2000 йй. да 16 кун, 2001-2010 йй. да 19 кун, 2011-2020 йй. да 16 кун, 2021 й. да 5 кун қайд этилган;
- сўнгги 30 йилда ўн йилликлар бўйича чанг бўронли кунлар сони 1981-1990 йй. даги ўн йилликка нисбатан 2 мартадан ортиққа камайган;
- давомийлиги бир соатгача бўлган чанг бўронлари энг кўп содир бўлган;
- чанг бўронлари тезлиги 2-5 м/с бўлган ғарбий шамолларда энг кўп пайдо бўлган.