15.1 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Бухоро вилоятида чигирткалар галаси бартараф этилгани маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

“Саросимага ўрин йўқ” Бухоро вилоятида чигирткалар галаси бартараф этилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълумот берди.

Чигирткага қарши кураш тадбирларини зарарли чигиртка 3-4 ёшида бўлганида ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бу зараркунанда қанот чиқаргунигача булган фаза. Сабаби чигиртка қанот чиқарганидан сўнг бир кунда камида 50-60 километр масофани босиб ўтиши ва йўлида учраган барча яшилликни еб битириши мумкин.  

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳудудларида тунги кимёвий ишлов бериш тадбирлари тонгга қадар олиб борилиб, бугунги кунда саксовул букур чигирткаси бартараф этилмоқда.

«Саксовул букур чигирткаси қишлоқ хўжалиги экинлари, яйловларга хавф туғдирмайди», – дейилади хабарда.  

Бу турдаги тўда ҳосил қилувчи чигирткалар саксовул билан озиқланади. Ҳашарот сақсовулзорларга зарар етказмаслигини таъминлаш  мақсадида кимёвий тадбирлар мониторинг асосида олиб борилмоқда.

Алоҳида эътибор трансчегаравий ҳудудларга қаратилиб, қўшни давлатлардан зарарли ҳашарот кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.  

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Чиширтка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ходимлари томонидан чегарадош вилоятларда тун-у кун назорат тадбирлари олиб бориляпти.

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида чигирткалар босқини кузатилгани аҳоли ўртасида саросимага сабаб бўлганди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот котиби Сабина Садинова ҳолат бартараф этилганини маълум қилди.

Бир неча кун аввал Қозоғистон ҳудудида мисли кўрилмаган даражада зарарли чигирткалар тарқалгани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди. Сабина Садинованинг билдиришича, вазият Ўзбекистон ҳудудида фавқулодда ҳолат тусини олмаслиги учун қўшни давлат билан трансчегаравий ҳудудларда, хусусан, Навоий Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида назорат кучайтирилди.

“Чигирткалар хавфини бартараф этиш мақсадида БМТнинг FAO дастури доирасида қўшни давлатларда тизимли иш ташкил қилиш таклифи айнан агентлик томонидан илгари сурилган эди. Шунингдек, зарарли чигирткалар тарқалиши хавфи юқори бўлган Туркманистон билан трансчегаравий ҳудудлар — Бухоро ва хоразм вилоятларида ҳам назорат кучайтирилди. Мониторинг жараёнида Бухоро вилоятининг Ромитан, Қоракўл, Олот ва Жондор туманларида чигиртка тарқалгани аниқланган бўлиб, ўша куннинг ўзида кимёвий ишлов олиб борилди”, — дейди агентлик матбуот котиби.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик...

Больше похожих статей

×