Ҳукуматнинг айрим қарорлари иловага мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди ва мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш адлия вазири зиммасига юклатилди.
Унда, 1989 йилдан 2023 йилга қадар бўлган жами 493 та ҳужжатни бекор қилиш назарда тутилган.
Ҳужжатда Тошкент аэропортини кўчириш ҳақидаги 1992 йил 24 июлдаги 345-сон қарори ҳам бекор қилинди. Қарорда Тошкент шаҳридан 45 километр жануби-ғарбда ва Чиноз шаҳридан 12 километр шимолда жойлашган ер участкасини танлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган эди.
2020 йилда Uzbekistan Airports’нинг собиқ раҳбари Равшан Исмоилов аэропортни Ангрен ёки Чинозга кўчиришни, 2022 йилда эса Uzbekistan Airports’нинг ҳозирги раҳбари Раъно Жўраева аэропортни пойтахтдан ташқарига кўчириш режалаштирилаётганини айтган эди.