Uzbekistan Airports фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши вақтида лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилмоқда.

Шу муносабат билан фуқароларнинг бундай хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1161-моддасида жавобгарлик назарда тутилганлиги эслатиб ўтилмоқда.

Ушбу моддага асосан ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгилаб берилган.

“Йўловчилар ва ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши ва хавф туғдириши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида барча фуқаролардан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя этишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

МАНБА: DARAKCHI.UZ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

WTTC: Ўзбекистон Марказий Осиёда туризм ўсиши бўйича етакчи давлат деб эътироф этилди

Жаҳон сайёҳлик ва туризм кенгаши (WTTC)нинг “Travel & Tourism Economic Impact Research 2026” ҳисоботига кўра, Марказий Осиё 2025 йилда...

Больше похожих статей