Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисми қон айланиш тизимидаги касалликлардан вафот этиши аниқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг январь — март ойларида қайд этилган ўлим ҳолатларининг 57,9 фоизи қон айланиш тизими касалликлари ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, 7,5 фоизи нафас олиш билан боғлиқ касалликлар, 9,1 фоизи ўсимталар, 4,5 фоизи бахтсиз ҳодиса, жароҳатланиш ва заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ ҳолларда юзага келган.
Бундан ташқари, 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида ҳисобга олинган ўлим ҳолатларининг 4,1 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари, 1,2 фоизи юқумли ва паразитар касалликлар ва 15,7 фоизи бошқа хасталиклар оқибатида юзага келган.