8 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ўртасида Келишув имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури” лойиҳаси доирасида биохилма-хилликни кўпайтириш ҳамда глобал атроф-муҳит учун ишлаб чиқариш ландшафтларида экотизимларни сақлаш ва тиклаш мақсадида қиймати 1,1 млн. АҚШ доллари миқдорида Келишув имзоланди.         

Мазкур келишув орқали, Республика бўйича танлаб олинган ҳудудларда суғориладиган ва лалмикор ер майдонларининг ландшафтида барқарор озиқ-овқат ишлаб чиқариш учун  илғор ва барқарор технологияларни жорий этиш кўзда тутилмокда. Шунингдек  биохилма-хилликни сақлаш ва яхшилаш бўйича ҳамда улардан оқилона фойдаланиш учун самарали бошқариш амалиётлари майдонини  50 000 га етказилиши белгиланмоқда.

 Ишлаб чиқариш ландшафтларида экотизимларни сақлаш ва тиклаш ҳамда қишлоқ хўжалигини тенг равишда қўллаб-қувватлаш орқали Глобал атроф-муҳит яхшиланиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ушбу соҳада эришилган энг яхши амалиёт ҳамда яратилган инновациялар кенг тарғиб қилинади.

Ҳукумат томонидан вужудга келган эхтиёжларни қондириш мақсадида яроқлилик таҳлили ёндашуви ҳамда мезонлари асосида ердан фойдаланиш бўйича эксклюзив, гендерга боғлиқ тавсиялар берилади. Пировард натижада қишлоқ хўжалик экинларидан ва ердан фойдаланишни диверцификация қилишда барқарор экотизимлар учун асос яратилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×