- Advertisement -
Сурхандарёда 3 кун давом этган ёғингарчилик сабабли қўйлар нобуд бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида 2024 йилнинг 29-30 апрель, 1 май кунларида қаттиқ ёғингарчилик кузатилган.
Нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касаликлар тарқалмаслиги учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан улар дезинфекция қилиб кўмилди.