7.6 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

Президент Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Шавкат Мирзиёев 3 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлиси доирасида Европанинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Suez” компанияси раиси ва бош директори Сабрина Суссан, “Arsenale Group” компанияси бош директори Паоло Барлетта,  “Airbus”  корпорациясининг Европа бўйича президенти Йохан Пелисье ҳамда “Linde” компаниясининг Европа ва Яқин Шарқ бўйича президенти Оливер Пфанн қатнашди.

Давлатимиз раҳбари ушбу учрашув Европа бизнесининг Ўзбекистондаги фаолиятни кенгайтиришга қизиқиши тобора ортиб бораётганидан далолат эканини катта мамнуният билан қайд этди.

Инвестициявий ва инновациявий шериклик, сув таъминоти, фуқаролик авиацияси, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, туризм ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Европа компаниялари раҳбарлари Ўзбекистон Президентига самимий қабул ҳамда инвесторларнинг самарали фаолияти учун яратилаётган қулай шароитлар учун миннатдорлик изҳор этди. Устувор тармоқлардаги муҳим лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда бундан буён ҳам иштирок этишга тайёр эканини билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×