9.1 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

Бош прокурор қидирувдаги шахслар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеога Бош прокуратура муносабат билдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видео тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати ушбу хабарга расмий муносабат билдирди.

“2024 йилнинг 2-4 январь кунлари Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев меҳнат таътили даврида саломатлигини тиклаш мақсадида ўз ҳисобидан Туркия Республикасига бориб, “Medipol Mega” тиббиёт клиникасида даволаниш муолажаларидан ўтган. Туркияда унга аввалдан таниши бўлган Азим Жўрабоев (видеода қора рангли курткада турибди) ҳамроҳлик қилган.

Бош прокурор Азим Жўрабоев билан клиникада гаплашиб турган вақтида, уларнинг олдига асли фамилияси Собиржанов (хабарда Шерали Абдуллаев деб кўрсатилган) бўлган Шерали исмли шахс келиб, ўзини таништиради. Шу вақтда улар клиникага келиши сабаблари ҳақида суҳбатлашишади. Шерали Собиржанов клиникага ўзининг фарзандини даволанишга олиб келганлигини айтиб, Бош прокурорни таниб қолгани учун улар билан ҳамсуҳбат бўлишга ёнларига келганини тушунтиради. Шундай қилиб, видеода Бош прокурор ёнида турган икки шахснинг бири Шерали Собиржанов бўлса, иккинчиси Абдували Абдуллаев эмас, балки Азим Жўрабоев бўлган.

Маълумот тариқасида: Абдували Абдуллаев томонидан 2018 йил 10 май куни “Baxmal Juice Master” МЧЖга банкдан 1,1 млн АҚШ доллар кредит олиниб, кредит қарздорлигининг 633 минг АҚШ доллари қасддан қопланмаганлиги оқибатида, гаровдаги “O’zengilulgurjisavdo” МЧЖга тегишли мулк (маъмурий бино) банк тасарруфига ўтиб кетганлиги боис, жамият манфаатига катта миқдорда зарар етказилган.

“O’zengilulgurjisavdo” МЧЖ таъсисчиларининг аризасига асосан 2021 йил 25 январь куни А.Абдуллаевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида айбланувчи А.Абдуллаевга жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари айбланувчи қаерда эканлиги номаълум бўлганлиги сабабли вақтинча тўхтатилган.

Ўз ўрнида таъкидлаш керакки, жиноят иши доирасида Абдували Абдуллаевнинг ўғли — Раҳматилла Абдуллаев ҳам айбланувчи (Жиноят кодексининг 168, 233, 184-моддалари билан айблов хулосаси тузилган) сифатида жалб қилинган. 13.06.2022 йилдаги Яккасарой туман судининг ҳукмига кўра, Р.Абдуллаев Жиноят кодексининг 184-моддаси билан айбли деб топилган ва унга жарима жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 168 ва 233-моддалари билан эса айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинган.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 27.09.2022 йилдаги ажрими билан юқоридаги суд ҳукми ўзгаришсиз, Яккасарой туман прокурорининг апелляция протести ва шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 28.02.2023 йилдаги ажрими билан апелляция инстанциясининг 27.09.2022 йилдаги ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун юборилган (иш Тошкент шаҳар прокурорининг протести ва фуқаровий даъвогарнинг шикояти асосида кўрилган).

Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 26.06.2023 йилдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми бекор қилиниб, Р.Абдуллаев Жиноят кодекснинг 168 ва 184-моддалари билан айбли деб топилиб, 4 йил 6 ой озодликни чеклаш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг ажрими билан апелляция инстанциясининг 26.06.2023 йилдаги ҳукми бекор қилиниб, жиноят иши янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун юборилган.

Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 24.04.2024 йилдаги ажримига кўра, Яккасарой туман судининг 13.06.2022 йилда дастлаб чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, Яккасарой туман прокурорининг Р.Абдуллаевни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 233-моддаси 1-қисми ва 184-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, жазо тайинлаш ҳақидаги прокурор протести ва жабрланувчиларнинг шикоятлари рад қилинган.

Ҳозирда Бош прокуратура томонидан юқоридаги аппеляция ажримига нисбатан тафтиш тартибида прокурор протести келтириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шерали Собиржанов эса, “Orental Fresh Food” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, банкка сохта контрактларни тақдим этган ҳолда ҳақиқий бозор нархи 494 минг 438 АҚШ долларлик музлатгич ва 430 минг 182 АҚШ долларлик қуритиш жиҳозлари учун жами 1 млн. 597 минг 630 АҚШ долларини Хитой давлатига тўлаб бериб, 673 минг 010 АҚШ долларини талон-торож қилган.

Унга нисбатан 2019 йил 20 июль куни Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.

Жиноят иши Ички ишлар вазирлиги Тергов Департаментининг иш юритувида бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари вақтинча тўхтатилган”, дейилади Бош прокуратура расмий муносабатида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×