- Advertisement -
Бугун Тошкент шаҳрига яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар қилди.
Маълум қилинишича, йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.
Шунингдек, 2024 йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режаланган.