Wizz Air Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида рейсларни йўлга қўйиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Европанинг энг йирик лоукостери Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор. Бу ҳақда  “Дунё” АА хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Ойбек Шахавдинов Будапештда Wizz Air компанияси президенти Роберт Кери билан учрашди ва авиакомпаниянинг Ўзбекистон авиация бозоридаги иштирокини кенгайтириш юзасидан атрофлича фикр алмашди.

Авиакомпания Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор экани таъкидланди.

Музокаралар давомида, шунингдек, Wizz Air бош директори Ёзеф Варади бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига режалаштирилган сафари муҳокама қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ФВВ: Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида чигирткалар тарқалиши назорат остида

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ва Ўзбекистоннинг бошқа ғарбий ҳудудларида олинган, кўп сонли чигирткалар тўпланганини акс эттирувчи видеолар тарқалди. Кадрларда...

Больше похожих статей