18.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

“Қўйлиқ” деҳқон бозори фаолияти тугатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ (“Қўйлиқ” бозори) фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақда акциядорлар қарори қабул қилинган.

Компания ижроия органининг акциядорларга ахборот беришича, жамиятнинг ҳудудида тадбиркорлар фаолияти 2024 йил 5 январдан тўхтатилган.

“Ўтган икки ой давомида бозор фаолиятини қай тартибда давом эттириш, таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича бирор бир расмий ёки норасмий маълумотлар бугунги кунда мавжуд эмаслиги, айни пайтда ер солиғи, мулк солиғи ҳисобланиши давом этаётганлиги, модомики ҳолат давом этса, компаниянинг молиявий аҳволи қийинлашиб қолиши кутилиши сабабли жамиятни юридик шахс сифатида ихтиёрий тугатиш мақсадга мувофиқ деб топилган”, дейилади акциядорлар қарорида.

“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” расмий сайти 1 март куни эълон қилган хабарга кўра, тугатилаётган бозор бўйича мурожаатлар икки ой давомида қабул қилинади.

Акциядорлик жамияти расмий сайтига кўра, бозорда Тошкент шаҳар ҳокимлиги улуши 93.2%ни, эркин савдо ва меҳнат жамоаси улуши эса 6.8%ни ташкил қилади.

2024 йил январида Тошкент шаҳри ҳокимлиги Қўйлиқ бозорида реконструкция ишлари бошланиши ҳақида хабар берган эди.

Реконструкция даврида тадбиркорларга фаолиятини “Food City”, “Тошкент индекс” ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттириш таклиф қилинган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×