9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Жисмоний фаоллик саратонга чалиниш хавфини камайтиради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Кўпчилик спорт ва жисмоний фаоллик саломатликка ижобий таъсир кўрсатиши ва умр кўриш давомийлигини ошириши, шунингдек кўплаб касалликлардан ҳимоя қилиши ҳақида эшитган. Аммо бу давримизнинг энг ҳалокатли касалликларидан бири — саратонга тегишлими?

“Medicine and Science in Sports and Exercise” халқаро тиббиёт журналида жисмоний фаоллик ва саратон хавфи ўртасидаги боғлиқлик ҳақида кенг кўламли шарҳ нашр этилганди. Унда олимлар 45 дан ортиқ тадқиқот ва илмий мақолаларни таҳлил қилиб, жисмоний фаоллик бир қанча турдаги саратон хавфини камайтиради, деган хулосага келишди.

Мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланадиган респондентларда жисмоний машқлар қилишга ҳуши йўқ бўлганларга қараганда саратоннинг айрим турларининг ривожланиш хавфи 20-25 фоизга камроқ бўлган.

Шу билан бирга, спортнинг ўзи ушбу касалликдан ҳимоя қилади, дейиш нотўғри. Жисмоний фаоллик ўсимта ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган биологик фаол моддалар даражасини пасайтиради.

Улар орасида баъзи гормонлар (масалан, эстрогенлар ва инсулин) ҳам, ҳужайра ўсишини рағбатлантирадиган ферментлар ҳам мавжуд. Уларнинг юқори концентрацияси ўсимта ўсишига олиб келадиган бир қатор ҳалокатли мутацияларни келтириб чиқариши мумкин.

Спорт, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи биргаликда ортиқча вазн билан курашишнинг энг яхши усулидир. Семириб кетиш саратоннинг бир неча турлари ривожланиш эҳтимолини ошириши маълум. Нормал тана вазнини сақлаб туриш метаболизмни яхшилайди. Бу эса тананинг ўсмага қарши ҳимоя тизимларини фаоллаштиради.

Жисмоний машқлар иммунитет тизимининг ишига фойдали таъсир кўрсатади. Бу бизни нафақат бактериялар ва вируслар каби ташқи таҳдидлардан, балки саратон ривожланишига олиб келадиган ички “бузилишлар”дан ҳимоя қилади. Яхши иммунитет организмга биринчи ўсма ҳужайраларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни йўқ қилиш имконини беради.

Шунингдек, ўз соғлиғига эътиборли бўлган ва фаол ҳаёт тарзига амал қиладиган инсонлар чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби ёмон одатларга мойил бўлмайдилар. Бу ҳам ўсма пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Олимлар ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний машқлар билан шуғулланишни тавсия қиладилар. Кунига 15-20 дақиқа бундай машғулотларни бажариш ҳам фойдали.

Ўртача интенсивликдаги машқларга тез юриш, рақс тушиш, велосипедда сайр қилишни киритиш мумкин. Ҳатто, уй бекалари учун хонадонни умумий тозалаш ёки томорқада ишлаш ҳам жисмоний фаолликка мисол бўла олади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×