Фискал ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар қўлланилмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

“Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-39-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фармонга кўра, фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарима қуйидагича миқдорида ўрнатилди:

  • ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи;
  • ҳуқуқбузарлик молиявий жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи.

Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва ҳисобдан чиқарилган қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

Солиқ кодексига мазкур Фармондан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар ва маъмурий жазо чоралари қўлланилмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Арманистонда NVIDIA базасида минтақадаги энг йирик AI-дата-марказ — Firebird ишга туширилди

Арманистоннинг Раздан шаҳрида минтақадаги бу турдаги энг йирик мажмуалардан бири бўлган Firebird AI-фабрикаси ишга туширилди. Лойиҳа NVIDIA тезлаштирилган ҳисоблаш...

Больше похожих статей