- Advertisement -
Бойсун туманининг Дуоба қишлоғида 6 кишидан иборат оила аъзолари қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан заҳарланган.
Ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этган, она эса жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Дуоба маҳалласида яшаган 43 ёшли эркак ва унинг фарзандлари – 10 ёшли ўғил, 7 ва 5 ёшли ёшли қиз ухлаб ётган вақтида темирдан қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан димиқиб, воқеа жойида вафот этишган.
Шунингдек, 38 ёшли аёл ва унинг 16 ёшли қизи эса Бойсун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 16 ёшли қиз бугун – 27 февраль куни вафот этди.