3.6 C
Узбекистан
Понедельник, 30 декабря, 2024

Андижонда 21 ёшли аёл ўзини осиб ўлдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,160участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Олтинкўл туманида 21 ёшли келиннинг ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.  Марҳуманинг оиласи эса қизининг ўз жонига қасд қилганига ишонмаган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилган. Марҳуманинг оиласи эса қизининг ўз жонига қасд қилганига шубҳа билан қараган. Оила унинг ўлимида куёв, қайнона ва қайниукасини қўли бор деб ҳисоблаган. Ёш оиланинг бир нафар фарзанди ҳам бўлган.

Суриштирув ўтказган блогернинг маълум қилишича, марҳуманинг ўз жонига қасд қилган, дея ёпиб юборилган жиноят иши қайтадан очилган. Келинчакнинг турмуш ўртоғи судга айбланувчи дея жалб қилинган. Аммо марҳуманинг онаси қизининг ўлимига оиланинг бошқа аъзолари ҳам алоқадорлигини даво қилиб, суддан адолатни талаб қилган.

“Қизимнинг мурдаси учун ҳам коррупция аралашяпти. Қизимни улар уриб, молхонага қўйиб қўйишган. Биз борганимизда улар қизимни ўзини осиб қўйганини айтишди. Лекин шифокор қизимдаги жароҳатларни ўлишидан олдин бўлган деб кўрсатма берди.

Ҳаттоки йўқ одамлар ҳам судда кўрсатма беряпти. Мен ёзиб берган қоғозни «милиция» йўқ қилиб юбораяпти. Менинг қизим қачон тирилиб келади, улар қамоқдан чиқади»,- дейди марҳуманинг онаси.

Андижон вилояти судларининг хабар қилишича,  ҳолат юзасидан дастлабки суд мажлиси жорий йилнинг 26 декабрь куни бошланган.

ЖИБ Олтинкўл тумани судига ЖК 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми «а» банди билан судланувчи О.Н.га оид иш келиб тушган.

Жорий йилнинг 20 февраль куни мазкур суд иши ЖИБ Олтинкўл туман суди очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, О.Н. ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми ва 103-моддаси 2-қисми ”а” банди билан айбли деб топилди. Унга кўра, О.Н.га тайинланган жазоларни ЖКнинг 59-моддаси тартибида қисман қўшиб ўташ учун узил-кесил 9 (тўққиз) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади....

Больше похожих статей

×