23.4 C
Узбекистан
Четверг, 16 мая, 2024

Электр ва сув таъминоти корхоналари устидан Омбудсманга шикоят тушди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент вилоятидан фуқаро А.Б. хонадони электр таъминотидан узиб қўйилгани бўйича Янгийўл тумани электр таъминоти корхонаси устидан шикоят қилди.

Мурожаат Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилганда, 2023 йилнинг сентябрь ойида мурожаатчи А.Б.нинг отаси ноқонуний равишда электр таъминотига уланганликда айбланиб, туман суди қарорига кўра ундан 18 млн сўмдан ортиқ зарарни ундириш белгилангани маълум бўлди. Лекин, октябрь ойида Тошкент вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан ушбу суд қарори бекор қилинган.

Шундай бўлсада, Янгийўл тумани электр таъминоти корхонаси 2023 йилнинг 2 ноябрь куни қарздорлик важи билан фуқаро А.Б.нинг хонадонини электр таъминотидан узиб қўйган. Фуқаро А.Б. суд қарорининг бекор қилингани ва уйини қайта электр таъминотига улаш бўйича Янгийўл тумани электр таъминоти корхонасига қилган мурожаатлари ижобий натижа бермагач, 2 ойдан сўнг Омбудсманга шикоят йўллаган.

2023 йилда Омбудсманга ижтимоий ҳуқуқлар йўналишида 180 га яқин суд ҳужжатларининг давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро қилинмаганлиги бўйича мурожаат қилинган. Бу рақамлар Омбудсманга маълум бўлган ҳолатлар холос.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев  БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Учрашув аввалида Владимир Воронков...

Больше похожих статей

×