- Advertisement -
Тахтақорача довони кучли қор ёғаётгани сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг Тахтақорача довони 29 январь куни соат 10:20 дан бошлаб вақтинча ёпилди.
Қайд этилишича, айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.