1.8 C
Узбекистан
Четверг, 26 декабря, 2024

ЖССТ қизамиққа қарши шошилинч эмланишга чақирмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси «кўҳна қитъа»  давлатларини зудлик билан қизамиққа қарши эмлаш кампанияларини ўтказишга чақирди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бу шошилинч тавсиялар бежиз айнан шу кунларда ўртага чиққани йўқ. Чунки минтақада ўтган йил давомида ушбу касалликни юқтириш ҳолатлари 2022 йилга нисбатан 30 баробар кўп қайд этилган.

Экспертлар буни пандемия даврида қизамиққа қарши вакцинация қамрови кескин пасайгани билан изоҳламоқда. Оқибатда 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида бу касалликка чалинган беморлар сони 30 минг нафардан ошди. Ваҳоланки, мазкур статистика 2022 йилда атиги 941 тани ташкил этган эди.  

ЖССТ прогнозига кўра, сўнгги ойларда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари яна кўпайган ва шошилинч чоралар кўрилмаса, бу тенденция давом этиши эҳтимоли юқори.

Ҳозир қизамиқ расман эндемик деб эълон қилинган давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Хусусан, Буюк Британия хасталик кўпайиши ортидан мамлакатда миллий фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича 2022 йилда эмлаш қамрови 2021 йилга нисбатан бироз ошган бўлса-да, аммо шунда ҳам 33 миллион бола қизамиққа қарши эмлаш дозалари билан қамраб олинмади. 22 миллион нафарга яқин ўғил-қиз бундай вакциналарнинг биринчи дозасини, 11 миллион нафари иккинчи дозасини қабул қилишдан четда қолган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдан вилоятларга кетиш учун поезд чипталари қолмадими?

Ижтимоий тармоқларда темир йўл вокзалларида тирбандликлар ҳосил бўлаётгани ҳамда темир йўл кассаларида ва иловада темир йўл чипталари  қолмаганлиги ҳақида видео...

Больше похожих статей

×