Ўзбекистонликларнинг туз истеъмол қилиш даражаси ўрганилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади. Бу — «Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.

Унга кўра, HBSC текшируви ўтказилади. Унда мактаб ёшидаги болалар орасида саломатлик соҳасида феъл-атвор ўрганилади.

Шунингдек, GYTS текшируви ташкиллаштирилади. У мактаб ўқувчилари орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тарқалганлигини ўрганишга қаратилган.

Бундан ташқари, STEPS текшируви мўлжалланган. У катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавфли омилларининг тарқалганлигини ўрганишга алоқадор.

Анемия (темир моддаси, В12 витамини етишмаслиги), йод етишмаслиги, фолий кислотаси ва А витамини етишмаслигининг тарқалганлиги ва сабабларини ўрганиш ҳам режалаштирилмоқда.

Аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражасини ўрганиш кўзда тутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги иссиқхона хўжаликлари Сурхондарёга кўчирилади

Ўзбекистонда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги иссиқхона хўжаликларини босқичма-босқич Сурхондарё вилоятига кўчириш бўйича қарор қабул қилинди. Мазкур қарор 2026...

Больше похожих статей