20.3 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Ўзбек олимлари помидордан янги авлод COVID-19 вакцинаси яратди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбек олимлари томонидан генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истъемол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинаси яратилди.

Олимлар томонидан коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор хужайраси геномига киритилди. Бу хужайралардан S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ўсимлиги олинди.

Бундай ўсимликлардан олинган помидор мевасида 0.77 мкг/гр миқдорида турғун S1 антиген оқсили синтез бўлиши кўрсатиб берилди ва TOMAVAC вакцинаси сифатида танлаб олинди.

Яратилган TOMAVAC вакцинаси синовлари сичқонлар ва кўнгилли инсонлар қон зардобида (IgG) ва ичакда юқори миқдорларда нейтралловчи антитаначалар (IgA) ҳосил бўлишини исботлади.

Бунда тажриба сичқонларида ва кўнгиллиларда салбий ножўя таъсирлар кузатилмади.

Ушбу тадқиқот TOMAVACни икки босқичли (ичак шиллиқ пардаси ва қонда) ҳимояни таъминловчи хавфсиз вакциналигини кўрсатди ва у биринчи тўғридан-тўғри истъемол қилинадиган COVID-19 вацинаси сифатида илмий ҳамжамиятга тақдим этилди.

Муҳими, яратилган вектор тизими ва тажриба асосида, зарур ҳолларда, мамлакатимизда турли инфекцияларга қарши вакциналарни қисқа муддатларда яратиш ва жорий этиш имконияти ва янги авлод мутахассислари шакллантирилди.

Вакцина устидаги тадқиқотлар хорижнинг нуфузли “Frontiers in Nutritional Immunology” (IF=5.0) журналида нашр қилиниб, сичқонларда ҳамда кўнгилли инсонларда ўтказилган биринчи фаза иммуногенлик ва биохафсизлик синовлари натижаси эълон қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида...

Больше похожих статей

×