7.8 C
Узбекистан
Среда, 23 октября, 2024

“Умра” зиёратчиларига шароит яратиб бермаган тадбиркорга қонуний чора кўрилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда “GULBAKHOR AIRWAYS” томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларга ноқулайлик юзага келганлиги бўйича хабарлар тарқалди.

Туризм қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилаётганлиги, зиёратчилар меҳмонхонага жойлаштирилганлиги  маълум қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарорига мувофиқ, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш ҳамда ушбу маблағларнинг етарли миқдорини таъминлаб борилиши белгиланган. 

Мазкур қарорга мувофиқ, тегишли туроператор томонидан Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиладиган 100 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлардан унинг “Умра” хизматларини сифасиз кўрсатишидан жабр кўрган зиёратчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш учун суд қарорига мувофиқ фойдаланилиши белгиланган.

Шунингдек, “Умра” хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ фаолият устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Туризм қўмитаси ўз расмий веб-сайтида “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар рейтингини шакллантириш учун тегишли ахборот модулининг ишга туширилганлиги ва маҳаллий туроператор жамоатчилик томонидан берилган овозларга кўра рейтингги аниқланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлажак парламент ва маҳаллий сайловлар: ижтимоий соҳада ким нима ваъда бермоқда?

2024-йилнинг октабр ойида Ўзбекистон сиёсий ҳаётида муҳим ҳодиса юз бериши кутилмоқда - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга...

Больше похожих статей

×