- Advertisement -
Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 29 декабрдаги қарорига кўра, Илҳомжон Саттаров Чортоқ туманига ҳоким этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги билим ва инновациялар маркази директори ўринбосари — республика тижоратлаштириш ва маслаҳат хизматлари мажмуаси раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди.
Илҳомжон Саттаров — 1985 йилда Чортоқ туманида туғилган.
Маълумоти олий, 2008 йилда Наманган муҳандислик педагогика институти, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.