10.1 C
Узбекистан
Среда, 23 октября, 2024

Тошкент вилоятида 2 млрд сўмга яқин пиротехника воситаларини олиб кетаётган шахслар қўлга тушди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши назорат тадбирлари ҳам ўтказилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабар берди. Оҳангарон туманида жойлашган Чинор ЙПХ масканида Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган 32 ёшли ҳайдовчи Р.Р. бошқарувидаги Isuzu юк машинаси ҳудудий ИИБ, ДХХ ва Божхона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда текширилганда, дарахт кўчатлари остига беркитилган ҳолатда 528 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди ва далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

ИИББ ходимлари томонидан мазкур йўналишда ноябрь ойидан бошлаб вилоят ҳудудида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида турли ҳажм ва кўринишдаги умумий қиймати 1 млрд 14 млн сўм бўлган 1 млн 709 минг дона ноқонуний пиротехника воситалари аниқланган ва тегишли тартибда муомаладан олинган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 80 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 9 та ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бундан ташқари, бир неча ҳолат ҳудудий вояга етмаганлар Комиссиясига ўрганиш учун юборилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлажак парламент ва маҳаллий сайловлар: ижтимоий соҳада ким нима ваъда бермоқда?

2024-йилнинг октабр ойида Ўзбекистон сиёсий ҳаётида муҳим ҳодиса юз бериши кутилмоқда - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга...

Больше похожих статей

×