11 C
Узбекистан
Вторник, 22 октября, 2024

Тошкентдаги боғчада болага тан жароҳати етказган энага ёрдамчисига жиноят иши очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячининг қўпол ҳаракати оқибатида болага тан жароҳати етказилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Фуқаро Н.Ш. 2023 йил 17 ноябрда Яккасарой туманида жойлашган хусусий таълим мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси К.Ғ.нинг 2021 йилда туғилган ўғли Л.А.га нисбатан қўпол ҳаракати натижасида боланинг қўли билагидан чиқиб, унга жиддий шикаст етгани ҳақида мурожаат этган.

Ўтказилган терговга қадар текшируви давомида тайинланган тиббий экспертиза юзасидан 18 декабрь куни берилган хулосага кўра, Л.А.га оғирлик даражаси буйича ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказилган.

Бунинг асосида Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, энага ёрдамчиси К.Ғ. хатти-ҳаракатлари билан касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, яъни ўз касбига бепарволик ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли баданга ўртача оғир шикаст етказишда ифодаланган жиноят содир этганлиги юзасидан айбланувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг июль-сентябрь ойларида автомобиллар нархи таҳлил қилинди

2024-йилнинг август ойида автомобиллар нархи июль ойидагига нисбатан ошган бўлсада, сентябрь ойида нархларда пасайиш кузатилди. Маҳаллий оммабоп автомобиллар ("Lacetti", "Cobalt",...

Больше похожих статей

×