10.6 C
Узбекистан
Вторник, 22 октября, 2024

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 20 даражагача илиқ бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўзгидромет” 25—27 декабрь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 25 — 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. 27 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 декабрда кечаси 2-7 даража, кундузи 8-13 даража илиқ, 26 декабрда кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ, 27 декабрда кечаси 0-5 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 декабрда кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража илиқ; 26 декабрда кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража илиқ; 27 декабрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 декабрда кечаси 4-9 даража, кундузи 14-19 даража илиқ; 26 декабрда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 27 декабрда кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 25— 26 декабрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 декабрда кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража илиқ; 26 декабрда кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража илиқ, 27 декабрда кечаси 3-8 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 25—26 декабрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 декабрда кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ; 26—27 декабрда 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 26—27 декабрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26—27 декабрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража, кундузи 25 декабрда 9-14 даража илиқ, 26—27 декабрда 3-8 даража илиқ бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Она тилини билиш даражаси умумий таълим даражаси ва иккинчи чет тилини ўрганишга қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан она тилини билиш даражасининг умумий таълим даражасига...

Больше похожих статей

×