36.6 C
Узбекистан
Суббота, 12 июля, 2025

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш амалиёти бекор қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган фармасевтика соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармасевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларнинг айрим нормаларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Яъни, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваколатидан ресепциз бериладиган дори воситалари рўйхатини йилига камида бир марта тасдиқлаш нормаси ва унга алоқадор бўлган бандлар чиқарилмоқда.

Натижада дори воситалари Фармасевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши чоғида “Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низом” асосида унинг ресепциз ёки ресепт асосида берилишига оид тоифаси аниқланади. Давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаси автоматик шакллантирилиб бориладиган рўйхатда қайд этилиб, веб-сайтга жойлаштирилади.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасида дори моддалари (субстанциялар)ни давлат рўйхатидан ўтказишга оид нормани бекор қилиш ҳам назарда тутилмоқда. Чунки бугунги кунда дори воситаларини ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган халқаро стандартлар (ГМП) ва сифат назоратига қўйилган талаблар доирасида субстансияларни назорат қилишнинг альтернатив механизмлари жорий этилган.

Таклиф этилаётган янгиликлар соҳадаги айрим такрорланувчи ва бюрократик талабларни бекор қилиш орқали аҳолининг сифатли, хавфсиз, самарадор ва арзон дори воситалари билан таъминлаш даражасининг ошишига хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×