ЖССТ спиртли ва газланган ичимликлардан ўлим ҳолатларини камайтиришга доир тавсия берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ҳар йили дунё бўйича 2,6 миллион киши спиртли ичимликлар асоратлари, 8 миллиондан ортиқ инсон эса нотўғри овқатланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмади.

Ҳозир камида 148 мамлакатда алкоголь маҳсулотларига миллий акциз солиғи жорий қилинган. 22 давлатда эса вино ичимлиги бундай солиқданозод. Уларнинг аксарияти Европа минтақасида жойлашган.

Ўз навбатида, 108 та давлат газланган ширин ичимликларнинг айрим турларига солиқ жорий қилган. Аммо бу кўрсаткич етарли эмас.

Ваҳоланки, 2017 йили ўтказилган тадқиқот натижасида ЖССТ алкоголь нархини 50 фоизга ошириш 50 йил ичида 21 миллиондан ортиқ ўлимнинг олдини олиб, мамлакатлар бюджетига қарийб 17 триллион доллар қўшимча даромад келтиришини ҳисоб-китоб қилганди.

Қолаверса, спиртли маҳсулотларнинг солиқлар ҳисобига қимматлашиши йўл-транспорт ҳодисалари, зўравонлик ва оилавий ажримлар сони камайишида ҳам муҳим ўрин тутади.

Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аъзо давлатларга алкоголь ва газланган ширин ичимликлар учун акциз солиқлар қийматини оширишни тавсия қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ЖССТ билан ҳамкорлик устувор йўналишларини белгилади

21 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос...

Больше похожих статей