9.9 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Олмаотадаги ётоқхонада ёнғин содир бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Олмаотада 30 ноябрь куни эрта тонгда Ади Шарипов кўчасидаги ётоқхона ёнғин содир бўлди. Айни дамда ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Ёнғин ҳақида хабар соат 05:30 да келиб тушган. 7 дақиқадан сўнг ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб борган ва уч қаватли бинонинг ертўласини ўчиришга киришишган. Бинонинг ертўласида ва биринчи қаватида ётоқхона жойлашган.

Ёнғин содир бўлган жойдан ўт ўчирувчилар 13 кишининг жасадини топишди. Уларнинг шахси аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Ёнғин содир бўлган вақтда ётоқхонада 72 киши бўлган, улардан 59 нафари ёнғин жойини ўзлари тарк этган.

Ётоқхонада Ўзбекистон, Покистон фуқаролари, шунингдек, қозоғистонликлар истиқомат қилган, деди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Нурлан Атиқаев.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×