- Advertisement -
Қонунчиликка кўра, ташқи реклама бозори иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлашга қаратилган “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилади.
Давлат мулки бўлган ер участкаларида, бино ҳамда иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида “E-auksion” электрон савдо платформасининг ягона электрон савдо майдончасида аукцион ғолибига автоматик тарзда берилади.