Жорий йилнинг 22-24 ноябрь кунлари Ўзэхпомарказда «InterPackExpo-2023» 6-халқаро қадоқлаш кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, “InterPackExpo” кўргазмасида иштирок этиш қадоқлаш ускуналари ва ёрлиқларни босиб чиқариш, этикеткалаш, маркалаш ва штрих кодлаш технологияларини сотиш географиясини кенгайтиришга ҳисса қўшади.
Қисқа вақт ичида кўплаб бизнес эгаларига ўз маҳсулотларини харидорларга муносиб намойиш қилиш имконини беради. Озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш, сабзавот ва меваларни қадоқлаш машиналари ва босиб чиқариш ускуналари, хизмат кўрсатиш ускуналари, бутловчи қисмлар ва автоматлаштириш ускуналари, ёрдамчи қадоқлаш материаллари ва якуний қадоқлаш линияларини сотиб олишга қизиққан янги мижозларни кўргазма Ўзэхпомарказнинг 2-павилёнида кутиб қолади, дейилади хабарда.