21.4 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Тошкентдаги 267 метрли Nest One осмонўпар биноси қурилиши тугади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Бутун пойтахт манзараси кўриниб турувчи ресторан, ҳашаматли хонадонлар ва резидентлар учун 33 та жамоат ҳудудлари: Ўзбекистондаги энг баланд осмонўпар бино – Nest One меҳмонлар учун ўз эшикларини очди.

Жорий йилнинг 15 ноябр куни Тошкентда кўп функцияли Nest One осмонўпар биноси қурилишининг якунланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Murad Buildings қурилиш компанияси асосчиси Мурод Назаров, Туркиянинг Оzguven қурилиш компанияси асосчиси Ўзгур Онур Ўзгувен, Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси котиби ўринбосари Алижан Аксой, Шайҳонтоҳур туман ҳокими Ботир Зоҳидов, жамоатчилик фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мурод Назаров тадбирнинг очилиш қисмида сўзга чиқар экан, Nest One нафақат ўз компанияси, балки бутун Ўзбекистон ютуғи эканини таъкидлаб, йиғилганларни чин қалбдан табриклади.

“Бу лойиҳани амалга ошириш осон бўлмади, ўртада пандемия бўлди, бошқа сабаблар, лекин ҳамкорларимиз кўмаги билан бугун лойиҳани якунладик. Бу билан барчангизни табриклайман”, деди Мурад Назаров.

Шундан сўнг, бошқа таъсисчилар ҳам бирма бир сўзга чиқиб, лойиҳани рўёбга чиқариш фикрига қандай келганлари, лойиҳалаштириш ва қурилишга қанча куч ва вақт кетганлиги, мураккаб пандемия даврини қандай босиб ўтганлари ва зиммаларидаги мажбуриятни фахр билан адо этганлари ҳақида сўзлаб бердилар.

“Биз Ўзбекистонга фойда олиш учун эмас, бериш учун келганмиз. Оддий мисол, мамлакатингизга минг нафар туркиялик ишчилар билан келгандик. Йиллар ўтган сайин, уларни сони камаяверди. Сабаби ишчиларингиз барча кўникмаларни тез ўрганди. Туркиялик мутахассисларга эҳтиёж қолмади“, деди  Ўзгур Онур Ўзгувен.

Муассислар кўчмас мулк соҳиблари интиқлик билан кутган янгиликни эълон қилди: хонадонлар, офислар ва ритейл-ҳудудлар эгаларига кадастр ҳужжатларини босқичма-босқич тақдим этиш бошланди.

Маълумот учун, мажмуа алоҳида экотизим ўлароқ ўйланган бўлиб, шаҳарнинг ажойиб маназараси намоён бўлувчи премиал хонадонлар, офислар ва 33 та жамоат ҳудудлари: дўконлар, ресторанлар, болалар майдончалари, қишки боғ, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш ҳудудларини ўзида жамлайди.

Ўзбекистондаги энг баланд тураржой биноси – баландлиги 267 метр, элликдан зиёд қават, 27 000 тонна темир, 150 000 тонна бетон ва 1000 дан зиёд инсоннинг туну-кун қилган меҳнати.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ЙПХ ходими томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар қилди. 2024 йил...

Больше похожих статей

×