17.1 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Наманганда “Резаксой туризм зонаси” ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

«2024 йилда Наманган вилоятининг Чуст туманини Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва “яшил технологиялар” ҳамда бошқарувда замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар Чуст туманини 2024 йилда ривожлантириш, камбағалликдан холи ҳудудга айлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

  • сектор раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳудуддаги эҳтиёжманд аҳолини индивидуал дастурлар орқали камбағалликдан чиқариш натижалари асосида баҳолаш;
  • ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, жумладан Хитой тажрибаси асосида тадбиркорлик субъектларини инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, камбағал аҳолини арзон ва узлуксиз энергия билан таъминлашда инновацион ҳамда яшил технологияларни жорий этиш;
  • маҳаллаларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, жумладан ўз фаолиятига инновацион ечимларни татбиқ этган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш;
  • маҳаллалар “драйвери”дан келиб чиққан ҳолда ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш;
  • бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари ҳамда мавжуд табиий ресурс ва захиралардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;
  • маҳаллалар ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик йўналишларида микромарказларни ташкил этиш;
  • ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратиш ҳамда Хитой тажрибаси асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш;
  • мавжуд суғориладиган ерларни унумдорлигини ошириш, сув тежашнинг илғор технологияларни жорий қилиш;
  • инфратузилмавий шарт-шароитларни яратиб бериш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;
  • туман ҳудудидан ўтувчи халқаро ва давлат автомобил йўли бўйларида хизмат кўрсатиш объектларини ҳамда туризмни ривожлантириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш.

Наманган вилояти ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Чуст тумани Резаксой маҳалласида жойлашган Резаксой сув омбори ҳудудида “Резаксой туризм зонаси” ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Чуст туман ҳокимлиги билан биргаликда Чуст туманида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, тоғли ҳудудларида аниқланмаган янги конлар, минерал хомашё ресурсларини ўрганиш ҳамда фойдали қазилма конларини аниқлаш ва геологик қидирув ишларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда қишлоқ жойларни комплекс ривожлантиришни кенгайтирмоқдамиз: лойиҳанинг иккинчи босқичи ишга туширилиши

2024-йил 17-октабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги Ислом тараққиёт банки (ИТБ) иштирокида ва БМТ Тараққиёт...

Больше похожих статей

×