33.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 3 августа, 2025

Air Samarkand авиакомпанияси иккинчи самолётни кутиб олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 11 ноябрида Air Samarkand флотига яна бир Airbus А321 самолёти етиб келди.

Самарқанд халқаро аеропортига бириктирилган авиакомпания Ўзбекистон халқаро ҳаво транспорти бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашда ва ривожланишда давом этмоқда. Иккинчи самолёт авиакомпаниянинг режалаштирилган йўналиш тармоғида йўловчиларни ташиш имкониятини кенгайтиради.

Бир ҳафта олдин Air Samarkand ўзининг биринчи узоқ масофали Airbus А330 самолётини қабул қилган эди. 2023 йил охирига бориб, компания 5 тагача самолётни кутиб олишни ва ишга туширишни режалаштирмоқда.

Airbus А331 йўловчи ташишнинг дунёдаги оммабоп сегментдаги энг машҳур самолётлардан биридир. Бугунги кунга келиб дунёнинг барча бурчакларига парвозларни муваффақиятли амалга оширадиган уч мингга яқин бундай самолётлар ишлаб чиқарилган. Умуман олганда,Airbus А320 модели асосида ишлаб чиқарилган самолётлар сони 11 мингдан ошади.

Янги келган самолёт Францияда ишлаб чиқарилган замонавий ўрта масофали самолётдир. У 182 йўловчини эконом-классда ва 12 йўловчини бизнес-классда 6000 км гача бўлган масофага етказиш учун мўлжалланган. Эконом-классдаги ўриндиқларни ўрнатиш масофаси камида 31 дюйм (78,7 см) ни ташкил этади, бу ҳатто баланд бўйли йўловчиларга ҳам қулай саёҳат қилиш имконини беради.

Самолёт ўрнатилган экран каби кўнгилочар тизим билан жиҳозланган. Авиакомпания рейсларда иссиқ овқат, узоқ рейсларда эса — ёстиқлар, кўрпалар ва бошқа қулайликларни тақдим этади.Air Samarkand компаниясининг асосий вазифаси — Самарқанд ва қўшни вилоятлар аҳолисига муҳим йўналишларга тўғридан-тўғри рейслар орқали қулай саёҳат имкониятларини яратиш, келажакда эса Самарқанд ҳаво йўллари орқали Ғарб ва Шарқни боғлашдан иборатдир.

Компаниянинг асосий устувор йўналишлари -бу хавфсизлик, сифат ва қулайликдир. Ва бу борада Air Samarkand ICAО, IАТА халқаро стандартларига, шунингдек, Ўзбекистон авиация қонунчилиги талабларига қатъий амал қилади.
Air Samarkand Самарқанд вилоятининг бутун дунёда тез ривожланаётган сайёҳлик ва бизнес йўналиши сифатида қўллаб-қувватлашга интилади, унинг янги инфратузилмасининг муҳим қисмига, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг улкан мозаикасининг муҳим элементига айланади.

Матбуот учун маълумот:

Олег Иванов

PR Директор

Air Samarkand
Тел: +998 (90) 829 22 77

oleg.ivanov@samair.uz
www.airsamarkand.com

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон маълумотлар бошқаруви салоҳиятини мустаҳкамламоқда: очиқ ва гендерга оид маълумотлар қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади

2025-йил 29–30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) билан ҳамкорликда...

Больше похожих статей

×