“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши лозим.

Рўйхатга олиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (махсус ваколатли давлат органи) томонидан ўтказилган синовлар натижалари асосида амалга оширилади.

Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари 5 йил муддатга рўйхатга олинади.

Рўйхатга олиш учун синовларни ўтказиш муддати 2 йилдан ошмаслиги керак.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, рўйхатдан ўтказилмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини 1 йилгача муддатда тажриба тариқасида қўллашга йўл қўйилади.

Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат махсус омборхоналарда ёки махсус хоналарда сақлашга йўл қўйилади. Уларни махсус идишсиз сақлаш тақиқланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шаҳрисабзда илк бор Silk Road Uzbekistan оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди

27 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳрида илк бор халқаро туркумдаги Silk Road Uzbekistan оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Югуриш ишқибозлари,...

Больше похожих статей