33.6 C
Узбекистан
Суббота, 2 августа, 2025

Маънавият марафони — ёшлар қалбида ғурур уйғотди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Маънавият ва маърифат тушунчаси кенг қамровли бўлиб, кишининг ақлу заковати руҳий дунёсини, олам ҳақидаги фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний ва бошқа қарашларини, тасаввурларини, бир – бирларига, оилага бўлган муносабатларини. Ўзларининг ақлий меҳнати натижаларини ва ўзликни англашларини ифодалайди.

Ақлу заковат, ҳис – туйғу, руҳий салоҳият уйғунлиги маънавиятнинг мазмунини ташкил этади. Маънавиятнинг бунёдкорлик, ўзгартирувчилик, бошқарувчилик, ихтирочилик, йўналтирувчилик каби хусусиятлари муваффақиятли ри-вожланишимизнинг муҳим шарти, кафолатлидир.

Тарихга таянадиган бўлсак, ҳар бир миллат ва элатлар юксак маънавиятга эришиш учун ўзларининг урф одат, анъана ва удумларини ниҳоятда қадрлашган. Конституциямизни қабул қилишимизда бу масалага алоҳида эътибор билан қаралган. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг              4 моддасида Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади;

19 моддасида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар деб белгиланган.

 Биз кўп миллатли халқмиз, бугунги кунда юртимизда бир юзи ўттиздан ортиқ миллат ва элатлар истиқомад қилади.

Дарҳақиқат бугун мактабларда ўтказилган “Маънавият марафони”да конституциямиз нормалари амалда ўз таъсирини кўрсатишини яна бир бор тасдиғини топганини гувоҳи бўлдик.

 Миробод туманида жойлашган 147-сонли умумтаълим мактаби “Биродарлик” маҳалла ҳудудида жойлашган бўлсада, Темир йўлчилар”, ва “Заминобод” маҳаллларида истиқомад қилувчи азарбайжон, арман, туркман, ўзбек, тожик, қозоқ, татар, рус, корейс, циган, турк ва бошқа турли  миллат ва элатларнинг фарзандлари таълим олишмоқда.

Мактабда ўтказиладиган барча тадбирларда улар фаол иштирок этишади. Турли миллатлар фарзандларини бир–бирлари билан аҳиллигини айтмайсиз. Улар ҳамиша қувноқ, хушчақчақ айниқса тартиб-интизомга қатъий риоя қилиши бошқаларга ўрнак десак муболаға бўлмайди.

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиши тўғрисида сўз юритадиган бўлсак, мактабда таълим тарбияга бўлган эътибор яхши йўлга қўйилганлиги, болаларни бўш вақтини тўлдириш учун ҳар хил тўгараклар ташкил қилинганлиги, ҳаттоки давлат иши билан банд бўлган ота-оналарнинг фарзандлари кечгача қўшимча дарс, спорт машғулотлари, айти программалар билан шуғулланишмоқда. Шунинг учун ҳам ўқувчилар орасидан элетромобил самокат усталари етишиб чиққан.

Таълим тарбия деганда, биринчи ўринда одоб-ахлоқ, интизом туради. Мактаб низомига риоя қилиш, сўзлашув ва кийиниш маданияти, дарсларни ўзлаштириш, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат каби оддий қарашлардан бошланади.

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни туман адлия бўлими, Миллий гвардия, “Биродарлик”, Темирйўлчилар”, ва “Заминобод” МФЙ Хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирокида Миробод туманида жойлашган     147-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган «Маънавият Марафони”да   ўкувчи ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш мақсадида улар билан китоб мутоаласи, санъат ва маданиятга қизиқиши, юриш туриш, кийиниш маданияти, одоб ахлок қоидаларига риоя қилиш, ватанпарварлик, тарихий маданий ёдгорликларни асраш, авайлаш ва келгуси авлодга етказиш, миллатлараро диний бағрикенглик, меҳр-оқибат, самимият, қонунларимизга нисбатан ҳурмат туйғуси, бурч, мажбурият, мадхиямиз таърифи хакида очиқ мулоқот сухбат уюштирилди.

Ўкувчилар томонидан шеърий чиқишлар,  ҳикматли сўзлардан тузилган маколлар  бўйича айтишувлар қизғин байрамона тус олиб кетди.. Мадхиямизнинг хар бир сўзи алохида эътибор билан мазмунли ёритиб берилиши барчамизни қувонтирди. Тинчлик ва хотиржамлик ҳукм сураётган заминимизда байроғимизни баланд кўтарган болажонлар қалбида ватанга бўлган муҳаббат туйғулари билан улғаяётган экан, эртанги кунимиз янада тараққий этиб бораверади. 

Аброр Бердиев, Миробод туман адлия бўлими бош юристконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон маълумотлар бошқаруви салоҳиятини мустаҳкамламоқда: очиқ ва гендерга оид маълумотлар қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади

2025-йил 29–30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) билан ҳамкорликда...

Больше похожих статей

×