Қозоғистон президенти ташаббуси билан 5 ноябрь куни илк бор синов тариқасидаги туманлар ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайлови бўлиб ўтди. Ҳокимият маълумотларига кўра, вилоятлар масъуллари ушбу сайловни ўтказиш учун 42 та туман ва 3 та вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар рўйхатини тасдиқлаган.
1553 та сайлов комиссиялари: 17 та вилоят, 3 та шаҳар, 42 та туман ва 1491 та участка сайлов комиссиялари сафарбар этилди.
Сайлов муқобиллик асосида ўтказилди. Сайлов бюллетенларига 125 нафар номзод киритилди.
Сайловчиларнинг фаоллиги – 62,79%.
Сайланган мерларнинг ўртача ёши 46,7 ёшни ташкил этади.
Сайловолди ташвиқоти республика сайлов қонунчилиги талаблари асосида ўтказилди. Овоз бериш куни танловда Қозоғистон Республикасининг 8500 нафарга яқин номзоди вакиллари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мазкур сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳудудий сайлов комиссияларига услубий раҳбарликни, шунингдек, улар фаолиятининг Сайлов тўғрисидаги конституциявий қонун талабларига мувофиқлигини назорат қилишни таъминлади.