- Advertisement -
Россия Фанлар академияси 6 ноябрь, душанба куни Ерни кучли магнит бўронлари қоплашини маълум қилди. Бу ҳақда “Комсомолская правда” хабар берди.
Магнит бўронлари 15 ноябргача давом этиши тахмин қилинмоқда. Фаолликнинг асосий чўққиси 9 ноябрга тўғри келади, шундан сўнг магнит бўрони 10-15 ноябрь кунлари яна фаоллашади.
Aтмосфера босимининг ўзгариши туфайли одамларда бош оғриғи, мигрен, умумий саломатликнинг ёмонлашиши, уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин. Сурункали касалликлар, айниқса, юрак-қон томир ва неврологик касалликка чалинганлар ўта сезгир бўлади.